“Ўзбекистонда доривор ўсимликлар муҳофазаси, етиштириш, қайта ишлаш ва соҳанинг экспорт салоҳиятини оширишдаги долзарб масалалар” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди
Жорий йилнинг 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Фанлар академияси ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда доривор ўсимликлар муҳофазаси, етиштириш, қайта ишлаш ва соҳанинг экспорт салоҳиятини оширишдаги долзарб масалалар” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди.
Мазкур конференцияда айнан соҳани ривожлантиришда таълим-фан-ишлаб чиқаришни интеграциялашуви масалалари кўриб чиқилди. Ҳамда келгусида қилинадиган вазифалар тўғрисида муҳокама ўтказилди ва таклифлар тингланди.Конференция материалларида 110 дан ортиқ илмий ва амалий мақолалар ўз аксини топиб, уларда соҳанинг энг долзарб масалалари кўтарилган.
Ушбу конференцияда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Доривор ва зиравор ўсимлиқлар етиштирувчиларни қўллаб-қуватлаш бўлими томонидан “Доривор ўсимликлар хом ашёси ва ундан ишланган маҳсулотларга бўлган ички ва ташқи бозор талаби, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш борасидаги вазифалар” юзасидан маълумот берилди.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчиларни қўллаб-қуватлаш бўлими билан ҳамкорликда “Доривор ва зиравор ўсимликларни етиштирувчи ва тайёрловчи мутахассислар учун қулланма” яратилди.
07.12.2020
15:35