Савдо-саноат палатаси раиси иштирокида Халқ депутатлари Элликқалъа тумани Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди
2020 йил 10 декабрь куни Халқ депутатлари Элликқалъа тумани Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 2 октябрдаги Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида республиканинг ҳар бир туман ва шаҳарини 2020-2023 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича дастур тайёрлаш топшириғи берилган эди.
Шундан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикасининг барча туман ва шаҳарларида республика “Ишчи гуруҳ”лари томонидан маҳаллабай ўрганишлар ўтказилиб, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тегишли дастурлар лойиҳалари тайёрланган.
Жумладан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адхам Икрамов бошчилигидаги “Ишчи гуруҳи” томонидан ҳам “Элликқалъа туманини 2020-2023 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича” дастур лойиҳаси тайёрланиб, Халқ депутатлари Элликқалъа тумани Кенгашининг навбатдан ташқари 12 сессиясида кўриб чиқилган эди.
Ўз навбатида ҳар бир туман ва шаҳар бўйича ишлаб чиқилган дастурлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 ноябрдаги “2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4889-сон қарорида ўз аксини топди.
Шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг 10 декабрь куни Халқ депутатлари Элликқалъа тумани Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши ташкил этилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Қарорига мувофиқ, Элликқалъа туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ижроси юзасидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ташкил этиш масалалари белгилаб олинди.
Эндиликда ҳар бир маҳалла бўйича амалга ошириладиган ижтимоий-иқтисодий чора-тадбирлар ижроси юзасидан депутатлик ва жамоатчилик назорати олиб борилади.
Мақсад, туман аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий фаровонлигини ошириш бўйича белгиланган чора-тадбирларни манзилли амалга ошириш, муаммоларни ўз вақтидла аниқлаб, ҳал этиш ва натижадорликни таъминлашдан иборат.
11.12.2020
09:02