ССП раиси ўринбосари томонидан Ал-Ҳоразмий маҳалласининг ижтимоий ҳолати ўрганилди.
Ҳабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг 20 ноябр куни Чилонзор туманига ташрифи давомида белгилаб берилган вазифаларни ижросини таминлаш мақсадида, ССПга бириктирилган Чилонзор, Миробод, Шайхонтохур туманлари аҳолисини турмуш шароитини яхшилаш мақсадида тегишли ташкилотлар билан биргаликда маҳаллалардаги ҳолат билан танишилмоқда.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 13 декабрь куни Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Ф.М.Тошпўлатов пойтахтимизнинг Ал-Хоразмий маҳалласига ташриф буюрди.
Ташриф давомида маҳалла фаоллари ва тегишли идоралар вакиллари билан биргаликда ҳудудда жойлашган кўп қаватли уйлар ва уларнинг ер тўлалари ҳолати ўрганилди.
Фуқоролар билан тўғридан-тўғри мулоқотлар ўтқазилди.
Савдо-саноат палатасига бириктирилган туманларнинг ижтимоий ҳолатини ўрганиш, палатанинг маҳсус штаби томонидан давом эттирилмоқда.
14.12.2020
09:06