Ташаккурнома
Савдо-саноат палатсининг асосий вазифа ва мақсадларидан бири, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳисобланади. Ушбу шарафли вазифани адо этишда Савдо-саноат палатаси ҳодимлари ситқидилдан меҳнат вазифаларини ўтаб келишмоқда. Афсуски,ҳозирги кунда тадбиркорларимизнинг эркин фаолият юритишига тўсқинлик қилаётганлар кам эмас, ҳаттоки тегишли давлат идоралари ҳамда тадбиркорлар ўртасида ҳам турли ҳил низолар келиб чиқаётгани маълум. Ҳусусан, жорий йилнинг декабрь ойида Савдо-саноат палатаси томонидан "Каримбобо" СИЧФ манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси киритилди ҳамда иқтисодий суд қарорига кўра киритилган даъво аризаси қаноатлантирилди.
"Каримбобо" СИЧФ томонидан Савдо-саноат палатсига ташаккурнома йўлланди
Агарда сизнинг ҳам тадбиркорлик фаолиятингизда шу ва шу каби низолар юзага келса, Савдо-саноат палатасининг 78 150-60-06 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.
14.12.2020
11:41