• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    “STARTUP ТАШАББУСЛАРИ” Дастури 33 та стартап лойиҳаларини ишга туширишда ёрдам беради

    33 та жамоа махсус танловнинг учта босқичидан муваффақиятли ўтиб, эндиликда 8 август кунидан бошланадиган ёшлар томонидан ишлаб чиқилган стартап ташаббусларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган уч ойлик дастурда иштирок етиши кутилмоқда.

    Дастурга АКТ ва маълумот хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва йўл инфратузилмаси, тиббиёт, молия ва тўлов тизимлари, “ақлли уй”, текстил ва мода, “Internet of Things” (“Нарсалар интернети”), ресторан бизнеси, таълим, ҳуқуқшунослик” ва бошқа шу каби соҳаларга тааллуқли лойиҳалар киритилди.

    Ёш стартап лойиҳачиларни ниҳоятда бой, кенг кўламли дастур кутмоқда. Ушбу дастур доирасида “камчиқим стартап” (“Lean Startup”) услубияти, лойиҳани ривожлантириш борасида махсус йўл харитасини тузиш, прототип яратиш, дастлабки сотувларни ташкил этиш кабилар ҳақида маълумот берилади. Дастур жараёнида иштирокчилар “трекерлар” (яъни, жамоанинг ривожланишини кузатувчи ва жамоа олдига қўйилган мақсадларга эришиш масалалари бўйича унга тегишли тавсиялар берувчи тажрибали устозлар) билан маслаҳатлашиши ҳамда ҳар ҳафталик “трекшн-учрашувлар”, яъни “трекерлар” билан лойиҳа ривожланиши масалаларини муҳокама этиш учун ташкил етиладиган йиғилишларда қатнашиб, ўз хатоларини белгилаши, уларни ўрганиб бартараф этиш имконига ега бўлади.

    Мазкур уч ойлик дастур якунлари асосида лойиҳа муаллифлари ўз ишларини “Demo Day”, яъни тақдимот кунида потенциал сармоядорларга, инвесторларга тақдим етиши кутилади.

    Эслатиб ўтиш лозимки, ушбу дастурга танлов жорий йилнинг бошида очиқ деб еълон етилган эди. Дастур очилишидан уч ой ўтар-ўтмас Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларидаги 33 та олий таълим муассасадан 308 та ариза қабул қилинди. Дастлабки танлов натижалари асосида 196 лойиҳа танлаб олиниб, ушбу лойиҳа муаллифлари билан суҳбат ўтказилди. Ушбу муаллифларнинг 66 нафари лойиҳаларни тақдим этиш қобилият ва кўникмаларини ривожлантириш мавзусига бағишланган махсус тренингларда қатнашиб, якка тартибда тажрибали “трекерлар” билан яқиндан ишлашга муваффақ бўлди. 57 та лойиҳа якуний босқичга ўтиб, экспертлар жамоаси иштирокидаги кенгайтирилган тақдимот йиғилишида муҳокама этилди. Йиғилишга таклиф этилган экспертлар турли вазирлик ва давлат идоралари, хусусий сектор, ННТ ва бошқа турдаги ташкилотлар вакиллари бўлиб, тақдим этилган лойиҳаларни ривожлантириш юзасидан ўз тавсия ва маслаҳатларини берди.

    - Бу дастур менда ниҳоятда катта қизиқиш уйғотди, чунки бизнес юритиш ҳақида кўпроқ маълумотга ега бўлишни, муваффақиятли тадбиркорлар билан суҳбатлашишни, улардан ўрнак олиш, тажрибасидан фойдаланишни жуда истардим, - дейди дастурнинг якуний босқичига ўтган иштирокчи Тошкент ахборот технологиялари университети талабаси Шухрат Агзамов. Биз олдин ҳам стартап яратиш бўйича бироз тажриба орттирганмиз. Биринчи лойиҳамиз “Dovezu.uz” иловаси бўлган. Бу лойиҳани ишга туширганимизда бизнес ҳақидаги билимларимиз етарли эмас эди, шунинг учун ҳам биринчи лойиҳамизнинг камчиликлари кўп эди. Мазкур дастур доирасида биз ўз лойиҳамизни “ребрендинг” қилиш, унга яхшироқ ном танлаш, унинг концепсиясини янада такомиллаштириб, лойиҳани қайта ишга туширишни режалаштирганмиз.

    Шухрат каби тиришқоқ ёшларга барча керакли ёрдамни бериш мақсадида дастур мутахассислари яқин ва узоқ хорижда “акселелерация дастурлари” борасида орттирилган илғор тажрибаларни яхшилаб ўрганиб чиқди. Хусусан, “Ўзбекистон бизнес форуми (3-босқич)” лойиҳасининг мутахассиси Олий иқтосодиёт мактаби бизнес инкубатори ва Интернет ташаббусларини ривожлантириш жамғармаси (ИТРЖ) томонидан ташкил этилган Ёзги мактаб ишида қатнашди.

    ИТРЖ Россия ҳукумати стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлашининг енг ёрқин мисолларидан биридир. Ҳажми 6 миллиард рублга тенг бўлган ИТРЖ ўз ишини 2013 йилда бошлаб, ҳозирги кунгача жамғарма дастурларида 8,5 мингдан ортиқ лойиҳа иштирок этиб, жамғарма портфелида 200 ортиқ компания мавжуд. Мазкур ташкилот стартап соҳасида қонунчилик базасини яратиш борасида ҳам кенг кўламли ишларни амалга ошириб келади, жумладан, у ҳозирда венчур бозорларини ўрганмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ўзининг маърузасида таъкидлаганидек “бугунги кунда АКТ улуши бутун дунё ЯИМининг таҳминан 5,5 фоизини ташкил этса нуфузли халқаро экспертлар баҳолашига кўра 2020 йилга келиб мазкур кўрсаткич 9 фоиздан ошади. Масалан, Кореянинг ЯИМида АКТнинг улуши 11,8 фоиздан ошади, Швецияда – 7, АҚШда – 6,8 фоизни ташкил этади”. 2015 йилнинг якунларига кўра Ўзбекистон ЯИМида АКТ улуши қарийб 2 фоизни ташкил этади.

    Лойиҳа экспертлари халқаро бизнез инкубаторлар ва акселераторлар тажрибасини чуқур ўрганиб чиқиб, мазкур соҳадаги таълим дастурларидан фойдали маълумотларни олишга муваффақ бўлди. Орттирилган билим ва кўникмалар орқали, қолаверса ўзининг бой тажрибасига таянган ҳолда лойиҳа жамоаси кенг кўламли таълим дастурини ишлаб чиқиб, стартап лойиҳаларни амалга ошириш учун лозим бўлган услубий материал ва андозаларни яратди.

    Лойиҳа томонидан ишлаб чиқилган стартапларни бошланғич босқичда қўллаб-қувватлаш борасидаги услубияти нафақат Ўзбекистоннинг олий таълим муассасаларида, балки хусусий секторида ҳам кенг қўлланилиб, янада такомиллаштирилиши кутилади. Кейичналикда мазкур услубият олий таълим ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорлик тизими ва меҳанисмини такомиллаштиришга, ишлаб чиқариш ва олий таълим соҳаларини уйғунлаштиришга, янги иш ўринларини яратишга ҳамда мамлакат ЯИМида АКТ улушини сезиларли даражада оширишга ёрдам бериши кутилмоқда.

    Шу билан бирга, лойиҳа доирасида жамоатчиликни стартаплар ҳақида янада кенгироқ ва чуқурроқ хабардор қилиш, мамлакатда технологик тадбиркорлик, яъни инновацион ғояга асосланган янги бизнесни бошлаш соҳасидаги илғор ёндашувларнинг кенг тарқалишига ёрдамлашишга қаратилган бир қатор кенг кўламли чора-тадбирлар режалаштирилган.

    Айтиб ўтиш жоизки, мазкур ташаббус Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистон бизнес форуми (3-босқич)” қўшма лойиҳаси доирасидаги инклюзив бизнес моделларини илгари суриш йўналишининг бир қисми сифатида амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг мазкур йўналиши янги иш ўринларини яратиш, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, мамлакат аҳолисининг фаровонлигини ошириш каби мақсадларга бағишланган. Дастурга Жанубий Африканинг “Сасол” компанияси, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги елчихонаси ҳамда Европа Иттифоқининг “Бошқарув кадрлаини тайёрлаш дастури” молиявий ёрдам кўрсатади.

    ЎзССП Матбуот хизмати

    08.08.2016

    16:53

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06