Хива шаҳрида ўқув-семинар ташкил этилди.
18 декабрь куни Ҳива шаҳар давлат хизматлари марказининг фаоллар залида 35 нафар “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳамда касб-ҳунар ўрганишга ўқиш истагини билдирган ёшлар ва ҳотин-қизлар иштирокида ўқув-семинари ташкил этилди.
Уқув-семинарида Савдо-саноат палатаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4862-сонли Қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ёритиб берилди.
Шунингдек, “Бизнес бошлаш учун етти қадам” мавзусида мотивацион презентация тақдимот қилинди. Шу билан бирга, Республика АТБ Микрокредит банк бошқарма бошлиғи томонидан Бизнес-режа ишлаб чиқиш ва кредит олиш ҳамда расмийлаштириш билан боғлиқ тўлиқ маълумот берилди. Тадбиркорлик фаолияти юзасидан бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва солиққа тортиш масалалари бўйича ҳам батафсил тушунчалар берилди.
21.12.2020
09:03