Ўқув семинарлари давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрьдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4862-сонли қарорига мувофиқ, жорий йилнинг январь ойидан бошлаб ҳудудларда ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва уларни касб-ҳунарга ўқитишнинг янги тизими этилди.
Шу мақсадда, жорий йилнинг 7 январь куни “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида Самарқанд қурилиш коллежи ҳамда Самарқанд шаҳридаги ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази (КОИКА) биносида тикувчилик, компьютер саводхонлиги, сартарошлик йўналишларида шунингдек, Самарқанд транспорт коллежи биносида сантехник ва пайвандловчи мутахассислиги, "Азиз Акабаев Карвин" НТМ биносида ошпазлик йўналишлари бўйича ўқув курслари ташкил этилди.
Ўқув жараёнларида юқори тажрибага эга педагоглар, амалиёт ўқитувчилари, ҳунармандлар ва ишлаб чиқариш корхоналарнинг проффессионал мутахассислари жалб этилди.
08.01.2021
12:36