“Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” ташаббуси билан ташкил этилаётган ўқув машғулотлари Республиканинг барча вилоятларида ташкил этилмоқда
Хабарингиз бор, “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” ташаббуси доирасида жорий йилнинг январь ойидан бошлаб ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш белгиланган эди.
Ушбу тамойил асосида, 6 январь куни Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси Гулистон Қурилиш касб-ҳунар коллежи биносида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни тадбиркорлик асосларига ўқитиш бўйича 6 кунлик ўқув-семинарларининг илк куни ўтказилди.
Ўқув-курсларида Савдо-саноат палатасининг малакали ходимлари ҳамда палата қошида ташкил этилган “GULISTON BIZNES-MAKTABI” NTM нинг малакали ўқитувчилари томонидан тингловчиларга дарслар ўтилди. 6 кунликка мўлжалланган ўқув курсларини тамомлаган ёшларга сертификатлар берилади ва Микрокредит банкидан имтиёзли кредит олиш имконига эга бўладилар.
08.01.2021
12:46