Тошкент шаҳрида "Ёшлар: 1+1" дастури доирасидаги ўқув курсларига старт берилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ш.М.Мирзиёев томонидан жорий йил 25 декабрь куни ўтказилган “Ўзбекистон ёшлари форуми”да ёшларда ижобий мотивация, бизнес ва тадбиркорлик соҳасида зарур билим ва малакаларни шакллантириш, шу орқали уларни тадбиркорликка жалб этиш ва бандлигини таъминлаш бўйича “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” ташаббуси асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ҳудудларда ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни ташкил этиш мақсадида, жорий йилнинг 8 январь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани “Ishga marhamat” мономаркази ва Олмазор тумани Саноат касб-хунар коллежи биноларида ўқув курсларига старт берилди.
Мазкур курслар 6 кун мобайнида 48 соатлик ёшларда тадбиркорликни ташкил этиш, турмуш даражасини яхшилашга интилиш ва манфаатдорлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган мотивацион дарсларни ўз ичига қамраб олади.
09.01.2021
14:17