Самарқанд шаҳридаги мавжуд касбга ўргатиш марказлари ўрганилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ш.М.Мирзиёев томонидан жорий йил 25 декабрь куни ўтказилган “Ўзбекистон ёшлари форуми”да ёшларда ижобий мотивация, бизнес ва тадбиркорлик соҳасида зарур билим ва малакаларни шакллантириш, шу орқали уларни тадбиркорликка жалб этиш ва бандлигини таъминлаш бўйича “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” ташаббуси асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ҳудудларда ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни ташкил этиш зарурлиги таъкидланган эди.
Шу муносабат билан Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ф.Усманов Самарқанд шаҳрига ҳизмат сафари билан ташриф буюрди. Ташриф давомида Самарқанда мавжуд бўлиб турган касбга ўқитиш марказлари ҳолати ўрганилди. Мутасаддилар томонидан ёшларни касбга ва тадбиркрлик асосларига ўқитиш мақсадида ўқув марказларида ташкил этилган имкониятлар билан батафсил таништирилди.
Шу билан бирга мазкур касбга ўқитиш марказларида бир қанча касб турларига бир вақтда ўқитиш имконияти мавжуд бўлиб, бунинг учун махсус жиҳозлар билан таминлангани ва мутахассислар жалб қилинаётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди. Бундан ташқари Палата раиси ўринбосари томонидан мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда ёшларни касбга ўқитиш ишларини сифатли ва самарали ташкил қилиш бўйича таклиф ва топшириқлар берилди.
12.01.2021
09:20