"Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор", ўқув курслари давом этмоқда
“Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида ҳудудларда “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш ҳамда бандлигини таъминлаш бўйича Савдо-саноат палатаси, ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Бандлик бошқармаси, Навоий давлат кончилик ва Навоий давлат педагогика институтлари билан ҳамкорликда 6 кунга мўлжалланган 48 соатлик ўқув курслари ташкил этилиб, жорий йилнинг 7-14 январь кунлари Навоий шаҳри ҳамда Хатирчи тумани ҳудудида “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, уларга бизнес ва уни бошлашнинг дастлабки босқичлари тўғрисида билим бериш мақсадида 6 кунлик ўқув курси ўтказилди.
Жалб этилган тингловчилар 6 кунлик ўқув курсини муваффақиятли тамомлагач махсус сертификатлар билан тақдирланиши белгиланган бўлиб, Навоий шаҳридан 20 нафар ва Хатирчи туманидан 28 нафар тинловчилар ўқув курсини муваффақиятли тамомладилар ва Савдо-саноат палатасининг махсус сертификатига эга бўлдилар.Ўқув курслари ҳудудлар кесимида давом этади.
16.01.2021
14:31