Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов Саудия Арабистони ишбилармон доира вакиллари билан онлайн мулоқот ўтқазди
2021 йил 18 январь куни Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов Саудия Арабистони Миллий компанияларни рағбатлантириш дастури бош директори Бадр-Аль-Бадр ҳамда Саудия Арабистони Савдо-саноат палатаси вакиллари билан онлайн учрашув ўтказди.
Мазкур учрашувда 22 январь куни Саудия Арабистони Инвестицялар вазири Кҳалид Ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида ташкил этиладиган инвестиция форуми ва “B2B” музокараларни самарали ташкил этиш масалалри муҳокама қилинди.
Шунингдек мазкур форумга таклиф этилган икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида ҳамкорлик келишувларига эришиш ва форум доирасда турли музокаралар ўтказиш режалаштирилди. Мулоқот давомида Саудия Арабистони вакиллари томонидан таклиф этиладиган тадбиркорлар рўйҳати шунингдек форум ва музокаралар юзасидан Саудия Арабистони номидан бир қатор таклифларини билдиришди.
19.01.2021
13:08