ССП раиси Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Муҳтор элчиси билан учрашди
19 январь куни Савдо-саноат палатаси раис Адҳам Икрамов Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Муҳтор элчиси Амира Фахмий билан учрашди.
Шунингдек мазкур учрашувда Миср Араб Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонасининг биринчи котиби Халед Фекрий ҳамда Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Фариз Усманов иштирок этди.
Учрашув давомида икки мамалакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада кучайтириш, ишбилармон доира вакиллари ўртасида “B2B” музокаралар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек Савдо-саноат палатаси томонидан Миср Араб республикаси ишбилармон доиралар делегациясининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи муносабати билан Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилишини ташкил этиш таклифи билдириди. Қолаверса, бизнес вакиллари иштирокида онлайн форматдаги учрашувларни ташкил этиш ҳамда келишувларга эришиш икки мамлакатнинг иқтисодий алоқаларини янада мустаҳкамлашнинг асосларидан бири эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Маълумот учун: 2020 йил ноябрь ойида ўзаро савдо-айланмаси кўрсаткичлари 17,2 млн. долларни ташкил этди, шу жумладан ўзбек махсулотларининг экспорт хажми - 15,4 млн., импорт эса - 1,8 млн. долларни ташкил этди.
19.01.2021
13:35