Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири ташкил этилди
Жорий йилнинг 21 январь куни Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири ташкил этилди. Мазкур тадбирга Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университети доценти Муитов Даврон Собирович таклиф қилинди. Шунингдек мазкур тадбирда Савдо-саноат палатаси Раисининг биринчи ўринбосари Ислам Джасимов ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳодимлари иштирок этишди. Тадбир давомида доцент Д.Муитов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида таъкидлаб ўтилган масалаларнинг мазмун моҳияти, шунингдек амалга оширилиши лозим бўлган ўзгаришларнинг аҳамиятли жиҳатлари тўғрисида маълумотлар берилди.
Ҳусусан мамлакатимизда таълим соҳасига қаратилаётган эътибор, яратиб берилаётган имкониятлар ва мазкур соҳада коррупция тизимини йўқ қилиш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида урғу берилди. Савдо-саноат палатаси Раисининг биринчи ўринбосари И.Джасимов, Савдо-саноат палатаси томонидан илгари сурилган “Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор” ташаббуси тўғрисида гапириб, мазкур ташаббус ҳам ёшлар бандлигини таъминлашнинг яна бир асосий оммили эканлигини таъкидлаб ўтди. Тарғибот тадбири давомида Палата ҳодимлари томонидан ўзларини қизиқтирган саволлар берилиб, мутаҳассис томонидан батафсил жавоблар олинди.
21.01.2021
14:13