Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида Ўзбек-Украин қўшма корхоналарини яратиш бўйича онлайн семинар
Бугун, 2021 йил 21-январ куни Савдо-саноат палатасида Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигиўзбек-украин соҳасида қўшма корхоналарини яратиш бўйича онлайн семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда Украина Савдо-саноат палатаси Президенти Г. Чижиков, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А. Икромов, Украинанинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Н. Дорошенко ва Ўзбекистоннинг Украинадаги Фавқулодда ва мухтор элчиси А.Курманов, шунингдек масъул вазирликлар ва идоралар вакиллари иштирок этишди.
Семинар давомида Украина Савдо-саноат палатаси президенти Г. Чижиков ўзнутқи билан чиқиб, Ўзбекистон ва Украина ўзаро яхши ҳамкорлик қилаётганини таъкидлади. «Иккала мамлакат ҳам динамик равишда ўзгариб бормоқда, шу жумладан иқтисодиёт тизими ҳам; катта ҳажмдаги янги корхоналар, янги манфаатлар пайдо бўлмоқда ва асосий вазифа соҳаларга эътиборни жалб қилиш ва мамлакатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлашдир », - деди Геннадий Чижиков.
Шу ўринда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов минтақавий ва халқаро муаммолар бўйича икки мамлакат позицияларининг яқинлиги икки томонлама алоқаларни ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистон ва Украина ўзаро савдо-сотиқни кенгайтириш ва диверсификация қилиш ва яқин келажакда унинг ҳажми йилига 1 миллиард долларга ўсишини таъминлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш ниятидалар.
Шу билан бирга, тадбирда агросаноат соҳасидаги масъул вазирлик ва идоралар вакиллари томонидан тақдимотлар ўтказилди, долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Семинар якунида иштирокчилар, билдирилган таклифлар Ўзбекистон ва Украинанинг ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшишига, шунингдек қўшма лойиҳаларни амалга оширишни янада ривожлантиришга ҳисса қўшишига ишонч билдирди.
21.01.2021
17:35