Ўзбекистон-Саудия Арабистони ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 23 январь куни Бухоро шаҳрига Саудия Арабистони Подшоҳлиги делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Ўзбекистон-Саудия Арабистони инвестиеция форуми ва Ўзбекистон-Саудия Арабистони ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Саудия Арабистони Инвестициялар вазири Ҳолид Ал-Фалиҳ, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи Савдо вазири С.Умурзаков, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов ҳамда 200 га яқин иштирокчилар қатнашди.
Форум давомида Тадбиркорлар томонидан ўз маҳсулотлари ҳамда инвестиция салоҳиятлари тақдимоти ўтқазилди. Шунингдек тадбир давомида Саудия арабистони Инвестициялар вазири Ҳолид Ал-Фалиҳ билан давра суҳбати ташкил этилди. Суҳбат давомида меҳмонларга Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳияти мужассам бўлган видеороликлар ҳамда бир қатор тақдимотлар намойиш этилди.
24.01.2021
11:57