Ўзбекистон Халқ табобати академияси
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси “Доривор ва зиравор етиштирувчиларни қўллаб-қуватлаш” бўлими Ўзбекистон Халқ табобати академиясининг раиси Меҳри Нурузова билан соҳани ривожлантирш бўйича суҳбат ўтказди.
Ўзбекистон Халқ табобати академияси 1996 йил 19 июньда ташкил топган бўлиб, академиянинг асосий вазифаси республикамиздаги табибларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишдан иборат. Ўқишни тугатган табиблар гувоҳнома ва дипломлар билан тақдирланишади. Бу эса табобат соҳасида фаолият олиб боришида имкон яратиб беради.
Хозирги вақтда Халқ табобати академияси доривор ўсимликлар етиштириш учун ўз ер майдонига эга бўлиб, бу майдонларда хар хил турдаги доривор ўсимликлар етиштириб ва қайта ишлаб келмоқда. Академия хузуридаги корхона йилига 4 тоннага яқин доривор ўсимлик етиштиради ва уни қайта ишлайди. Бугунги қунда академияда 10 нафар ишчи ходимлар ўз фаолиятини юритиб келмоқда.
Жорий йилнинг январь ойида Халқ Табобати Академияси қошида фито-дорихона ўз фаолиятини бошлади. Дорихона халқимиз учун доривор ўсимликлар асосида тайёрланган шифобахш дамлама ва дори воситаларини сотиш йўлга қўйилди.
Халқ табобати академияси тадбиркорлар ҳамда соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда ишлашга тайёрлигини билдирмоқда!
26.01.2021
17:35