Ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш учун ҳудудий экспорт штаблари тузилди
Мамлакатимизда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларни кенгайтириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, ишлаб чиқариш салоҳиятини юксалтириш, экспортнинг барқарор ўсишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январь кунидаги“2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”гиПҚ-4949-сон Қарори имзоланди.
Ушбу Қарорга кўра, 2021 йилда республика экспорт салоҳиятини тиклаш ва янада кенгайтириш бўйича Хукумат комиссияси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларида жойлаштирилган ҳолда ҳудудий экспорт штаблари ташкил этилади.
Таъкидлаш жоизки, Республика комиссияси таркибига Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов, ҳудудий комиссияси таркибига Палата ҳудудий бошқармалари киритилган.
Шу билан бирга, Хукумат комиссия 10 кун муддат ичида “ишлаб чиқаришдан то хорижий истеъмолчигача” тамойили асосида экспортчи ташкилотларгакўмаклашишда тегишли вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий давлат бошқарув органлари “горизонтал ва вертикал ўзаро ҳамкорликда ишлаш” механизми бўйича ўз фаолиятини юритади.
2021 йил 1 апрелдан бошлаб, маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шунингдек, реклама компанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги ҳаражатларининг 50 фоизини Инвестиция ва ташқи савдо вазирилиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
2019 йил 6 июндаги ВМҚ-464-сонли Вазирлар Маҳкамаси Қарорига кўра, Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Хукумат комиссиясига Ташқи савдо шартномалари юзасидан дебитор ва кредитор қарздорлигини камайтириш бўйича доимий фаолият республика ишчи гуруҳининг вазифа ва ваколатлари юклатилади.
Мазкур Қарор мамлакатимизда тадбиркорликни кенг ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш, давлатимизнинг инвестициявий имиджини ошириш ва маҳаллий экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга хизмат қилади.
27.01.2021
09:46