"Invest in Uzbekistan" лойиҳасининг афзалликлари
ЎзЛидеп партияси “S Verenin'S Legal Group” юридик фирмаси билан ҳамкорликда мамлакатимизга хорижий инвеститсияларни жалб қилиш учун шароит яратиш бўйича Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев томонидан қўйилган вазифаларни амалга оширишга қаратилган “Invest in Uzbekistan” лойиҳасини яратди. Ушбу лойиҳа доирасида www.invest-in-uzbekistan.org портали ҳамда унинг мобил версияси - Тайёр.биз иловаси яратилди.
Лойиҳанинг асосий мақсади:
• экспортга йўналтирилган маҳсулотларнинг маҳаллий брендларини ишлаб чиқаришга кўмаклашиш, чет эл инвестициялари иштирокидаги ўзбек корхоналарининг экспорт таъминотини рағбатлантириш.
• инвестиция шартномаларини тузиш билан кичик капитал бозорларида, кўргазма ва ярмаркаларда қатнашишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ёрдам бериш, жалб қилинган хорижий инвестициялар иштирокида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари томонидан янги капитал бозорларига чиқишни ва янги турдаги маҳсулотларни экспорт қилишни таъминлаш.
• Хорижий инвесторларнинг, Ўзбекистон Республикасининг тадбиркорлик субъектларининг, шу жумладан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш.
• Халқаро савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни мустаҳкамлаш, давлат идоралари ва Ўзбекистоннинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўртасида хорижий капитал иштирокидаги шартномавий-ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштириш бўйича тадбирларни ўтказиш.
Корхоналарни янада ривожлантириш ва уларнинг фаолиятини кенгайтириш мақсадида "Invest in Uzbekistan" платформасидан фойдаланган ҳолда хорижий инвестицияларни жалб қилиш имкониятлари тўғрисида батафсил маълумотлар билан қуйидаги тақдимотда танишишингиз мумкин.
Бундан ташқари лойиҳа иштирокчилари томонидан ишлаб чиқилган Tayyor Biz мобил иловасидан фойдаланиш тартиби билан бу ерда танишишингиз мумкин.
28.01.2021
09:02