ССП раиси А.Икрамов Фарғона вилоятидаги нодавлат таълим муассасалари раҳбарлари билан учрашди.
Жорий йилнинг 29 январь куни Фарғона вилояти ҳокимлиги мажлислар залида ССП раиси вилоятнинг туман ва шаҳарларида фаолият юритаётган нодавлат таълим муассаса раҳбарлари ҳамда нодавлат таълим муассасаси фаолиятини йўлга қўйиш истагидаги фуқаролар билан учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда Савдо-саноат палатаси раиси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Ўзбекистон Республикаси марказий банки раиси ўринбосари, Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳамда ташкилотларнинг туман ва шаҳар бўлинмалари раҳбарлари иштирок этишди.
Тадбир давомида Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов ўз нутқи билан иштирок этиб, ёшларни тадбиркорликка ўқитишда ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Шунингдек ССП раиси томонидан нодавлат таълим муассасаларида тадбиркорликка ўқитиш йўналишларини ташкил қилишнинг бир қатор афзалликлари ҳақида маълумот бериб, шу борада нодавлат таълим муассасалари раҳбарларига ҳамкорликда ишлаш таклифи илгари сурилди.
Қолаверса бу борада ишларни самарали ташкил қилишдаСавдо-саноат палатаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Республика марказий банки, Вилоят ҳокимлиги томонидан доирасидаги қонун қатор амалий ёрдамлар кўрсатилиши маълум қилинди. Шу билан бирга мазкур тадбирда иштирок этаётган нодавлат таълим муассасалари ташкил қилиш истагида бўлган фуқороларнинг фикр ва таклифлари тингланиб, уларга мазкур йўналишда сифатли ишларни амалга оширишда мутасаддилар томонидан маълумотлар берилди.
29.01.2021
18:49