Навоийлик ёшлар тадбиркорлик субъекти фаолияти билан таништирилди.
Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан "Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор" тамойили асосида Қизилтепа туманида 48 соатлик ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган ёшлар иштирокида тумандаги етакчи, текстиль соҳасида тажрибага эга "TOSHRABOD TEXTILE" МЧЖга бизнес саёҳат ташкил этилди.
Бизнес саёҳат давомида ёшлар мазкур муассаса фаолияти билан яқиндан танишдилар. Корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нафақат ички бозорда, балки ташқи бозорда ҳам сотилаётганлиги ёшларда катта қизиқиш уйғотди.100 дан ортиқ хотин-қизларни ва ёшларни иш билан таъминлаган корхона бугунги кунда ўз тадбиркорлигини бошлаш истагида бўлган ёшлар учун ҳақиқий тажриба майдони бўлди.
Шунингдек учрашув давомида ёшлар томонидан ўзларини қизиқтирган бир қатор саволлар берилиб, ташкилот раҳбари ва мутасадди ҳодимлар томонидан батафсил жавоб ва маслаҳатлар берилди.
Эслатиб ўтамиз Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан “Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор” умумий шиори остида Республиканинг барча ҳудудларида 6 кунлик ўқув курслари давом этмоқда.
30.01.2021
18:09