ССП раиси Покистон Ислом Республикаси делегацияси вакиллари билан учрашди.
Жорий йилнинг 1 февраль куни Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг иқтсодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Абдул Розоқ Довуд бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ўтқазди.
Шунингдек мазкур учрашувда Покистон Савдо вазирининг ўринбосари Мария Кази, Покистон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Сайед Али Асад Гилани.
Учрашув давомида икки томон вакиллари Ўзбекистон ва Покистон мамлакатлари ўртасида Савдо алоқаларни янада мустаҳкамлаш, икки мамлакат тадбиркорларнинг ўзаро алоқа ўрнатишлари учун қулай платформалар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек томонлар келгусида, ҳамкорликда бизнес-форумлар, “B2B” учрашувларни ташкиллаштириш борасида ҳам муҳокамалар ўтқазишди.
Учрашув якунида делегация вакилларига Савдо-саноат палатаси раиси томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.
01.02.2021
13:01