Ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраган тадбиркор мурожаати қаноатлантирилди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Палата аъзоси «Xalq sug’urta» МЧЖ мурожаат қилиб, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраган.
«Xalq sug’urta» МЧЖ мурожаати ўрганиб чиқилганда жамият ва республикада фаолият юритаётган тижорат банкларнинг бири ўртасида омонат сақлаш шартномалари тузилган бўлиб, уларга кўра жами 4 млрд. сўм миқдорида маблағ депозитга қуйилган.
Палата аъзоси Фуқоролик кодексининг 762-моддасига асосан банкка омонат суммани қайтариш бўйича бир неча маротаба мурожаат қилган. Бироқ, банк томонидан омонат суммасини шартномаларда белгиланаган муддатларда қайтармаган.
Депозитга қўйилган омонат маблағларини қайтариш тўғрисида Савдо-саноат палатаси томонидан «Xalq sug’urta» МЧЖ манфаатида банкка нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори тирожат банки ҳисобидан «Xalq sug’urta» МЧЖ фойдасига 4 млрд. сўм миқдорида асосий қарз, 268 млн. сўм миқдорида пеня ундириб берилган ва, шу тариқа, Палата аъзосининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди.
01.02.2021
16:54