ССП “Давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли органлар билан ҳамкорлик қилиш бошқармаси” томонидан 2021 йилнинг 4– 29 январь кунлари(Ойлик)амалга оширилган ишлар тўғрисида.
“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш соҳасида ҳамда давлат органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик соҳасида Палатанинг функцияларидан фойдаланган ҳолда ўтган ҳафта давомида тадбиркорлик субъектларига жами 16 796 та бизнес хизматлари кўрсатилди.
Хусусан 16 158та (96,2%) бепул хизматлар,638 та (3,8%) пуллик хизматлар кўрсатилиб, улар доимий равишда “Хизматлар маркази”га электрон тарзда киритилиб борилмоқда.
Пуллик асосидаэнг кўп кўрсатилган хизматларга:Таъсис ҳужжатлари, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича лойиҳа ҳужжатлар тайёрлаб бериш хизматлари ва бизнес юритишда (бухгалтерия, банк хизматларидан фойдаланишда кўмаклашиш) ҳамда бизнес-режалар лойиҳаларини тайёрлаш бериш хизматлариташкил этади.
Бепул асосида энг кўп кўрсатилган хизматларга: Ер майдонлари ва бино-иншоотлар, жумладан бўш турган объектлардан фойдаланиш бўйича маслаҳат ва маълумот ҳамда Бизнес юритиш ҳисоботлари бўйича маслаҳат ва маълумот бериш хизматларини ташкил этади.
Шунингдек, “Давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли органлар билан ҳамкорлик қилиш бошқармаси”томонидан тадбиркорлик субъектларига бизнес хизматларини кўрсатиш салмоғини ва самарадорлигини ошириш борасида хорижий тажрибалар ўрганилган ҳолда таҳлил қилиниб янги бизнес хизматлари турлари таклифлари жорий этилиб келинмоқда.
Шу билан биргаликда, бизнесни бошлаш ва ривожлантириш истагида бўлган тадбиркорларга «CALL CENTER» орқали маслаҳат ва маълумотлар бериб келинмоқда.
02.02.2021
09:32