Миробод туманида "Ёшлар 1+1" лойиҳаси дастури доирасида ўқитилган ёшларга сертификатлар топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Миробод туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги тумани бўлими, Савдо-саноат палатаси туман бўлими, иқтисодиёт ва камбағаликни қисқартириш бўлими, солиқ инспекцияси, Давлат хизматлари маркази, тижорат банклари томонидан "Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор" тамойили асосида 1+1 дастури доирасида тумандаги ишсиз ва уюшмаган ёшлар 6 кунлик тадбиркорлик курсларига ўқитилди
Жорий йилнинг 3 февраль куни ўқув курсларини таммомлаган ёшларга Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов, Миробод тумани ҳокими Ш. Пулатов ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида маҳсус сертификатлар тақдим этилди. Шу билан бирга тадбир давомида ўқув курсларида таҳсил олган ёшлар билан мулоқот ташкил этилиб, уларнинг келгусида амалга ошииш истагида бўлган фаолиятлари билан танишилди.
Шунингдек улар томонидан берилган саволлар мутасадди раҳбарлар томонидан батафсил жавоблар берилиб, ўз фаолиятларини бошлашри учун амалий кўмаклар кўрсатилиши маълум қилинди.
04.02.2021
10:36