Тадбиркор ҳуқуқ ва маанфатлари ҳимоя қилинди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Палата аъзоси “Integral Agro Markaz” МЧЖ мурожаат қилиб, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраган.
“Integral Agro Markaz” МЧЖ мурожжати ўрганиб чиқилганда жамият ва бошқа бир тадбиркорлик субъекти ўртасида хизмат кўрсатиш шартномаси имзоланган бўлиб, унга кўра Палата аъзоси томонидан жами 582 871 477 сўм миқдорида хизмат кўрсатилган. Бироқ, жавобгар шартнома шартларига риоя этмасдан, Палата аъзоси томонидан кўрсатилган хизмат учун тўловларни лозим даражада амалга оширмаган. Шу тариқа, жавобгарнинг Палата аъзоси олдида 44 871 477 сўм миқдорида қарздорлик вужудга келган.
Қарздорлик суммасини ундириш мақсадида Савдо-саноат палатаси томонидан Палата аъзоси манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан жавобгар ҳисобидан Палата аъзоси фойдасига 44 871 477 сўм миқдорида асосий қарз, 5 000 000 сўм миқдорида пеня ундирилган ва, шу тариқа, Палата аъзосининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди.
08.02.2021
09:40