• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Иқлим ўзгариши хатарларига мослашиш: селекция ва уруғчиликнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш

    Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилари сифатли помидор етиштиришда айрим муаммоларга дуч келмоқдалар. Иқтисодий жиҳатдан қулай, иссиқ ва қуруқ иқлим шароитимизда касаллик ва зараркунандалардан катта зарар кўрмасдан юқори ҳосил олиш, яхши уруғ ёки кўчатларни топиш фермерлар ва деҳқонлар учун мураккаб вазифа бўлиб қолмоқда. Албатта, бу борада илм аҳли, селексиячилар изланишлар олиб бормоқдалар, аммо афсуски, аксарият четдан олиб келинган навлар бизнинг иқлим шароитимизга мос келмаганлиги туфайли кўпинча ҳосилдан кутилган натижа олинмаяпти. Қолаверса, Ўзбекистонга олиб келинаётган импорт помидор навларининг деярли барчаси дурагайлар бўлганлиги сабабли, фермерлар улардан келгуси йилларда экиш учун юқори сифатли уруғларни ололмайдилар. Бундай ҳолатдан келиб чиқиб “Нима қилиш керак?”, деган табиий савол туғилади.
    Мазкур муаммонинг ечимини Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти Андижон илмий тажриба станцияси тақдим қилмоқда. Станция олимлари кўп йиллик изланишлардан сўнг, селекция йўли билан халқаро талабларга тўлиқ жавоб берадиган қурғоқчилик, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, серҳосил помидор навларини яратишга муваффақ бўлдилар. Ушбу навларнинг афзаллиги шундаки, улар бизнинг иқлимимизга тўла мослашган бўлиб, уларнинг гуллари ва мевалари юқори ҳароратда ҳам тўкилиб тушмайди.

    Таъкидлаш жоизки, Андижон тажриба станцияси Савдо-саноат палатаси ва БМТ Тараққиёт Дастурининг ҳамкорликдаги ҳамда Россия Федарациясини молиявий кўмагида амалга оширилаётган «Фарғона водийсида фермерларни иқлим ўзгариши хатарларига мослашиши ва барқарорлигини ошириш» лойиҳаси доирасида ўтказилган бизнес-ташаббуслар танловининг ғолиби бўлган ва унда корхона техник кўмакни иқлим ўзгариши хатарларига мослашиш чораларидан бири бўлган помидор селекцион уруғчилигининг техник базасини мустахкамлаш орқали маҳаллий мослаштирилган навларни оммалаштириш таклифи билан қатнашган.
    "Навлар яратилди, аммо уларни оммалаштириш учун мураккаб уруғчилик жараёнига алоҳида эътибор қаратиш керак. Ушбу жараён ўз ичига корхонамизнинг моддий техника базасининг имконияти етарли бўлмаган уруғларни ажратиш, қуритиш, саралаш, туксизлантириш, тозалаш, дезинфексиялаш ва қадоқлаш каби бутун бошли технологик жараёнларни қамраб олади. Танлов ғолиблигини қўлга киритишимз орқали биз замонавий техник жиҳозлаш муаммосини ҳал эта олдик”, - дейди корхона раҳбари Шермуҳаммад Аминов.

    Мазкур ташаббус доирасида лойиҳа томонидан Андижон шаҳридаги тажриба станциясига помидор уруғини қайта ишлаш ва қадоқлаш учун керакли ускуналар етказиб берилди ва куни кеча корхона томонидан улар ўрнатилиб, жиҳозлар илк синовдан ўтказиб кўрилди.

    Ушбу лойиҳани амалга ошириш натижасида 28 та, шу жумладан 30% аёллар учун, янги иш ўринларини яратиш кўзда тутилган. Энг асосийси бунда фермерларнинг чет элникига нисбатан арзонроқ бўлган ҳамда ўзимизнинг иқлим шароитимизга мослаштирилган, юқори сифатли уруғлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлишларидир.

    Жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб иссиқхонага кўчат экиш ишлари бошланиши, кейинроқ эса кўчатлар очиқ далага кўчириб ўтказилиши, ҳосил пишиб етилгач эса уруғларни қайта ишлаш ва қадоқлаш линияси тўлиқ қувватда ишга туширилиши режалаштирилган.

    Келажакда ушбу ташаббус туфайли маҳаллий помидор навларимиз ўзларининг ажойиб таъм ва сифатлари ҳамда мўл ҳосиллари билан ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларнинг меҳрини қозона оладилар, деб умид қиламиз.

    ССП Матбуот хизмати

    08.02.2021

    12:45

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06