"Ҳалол" стандартини Ўзбекистонда жорий этиш масалалари муҳокама этилди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг маҳсулотларини “Ҳалол” стандартлари асосида хорижий мамлакатларга экспорт қилиш борасида тегишли ўрганишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 8 февраль куни Савдо-саноат палатасида Литванинг “Halal control Lithuania» компанияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу учрашувда Ўзбекистонда “Ҳалол” стандартни жорий этиш орқали маҳсулотлар экпорти салоҳиятини ошириш, “Ҳалол” стандарти жорий этилган истиқболли бозорларга миллий маҳсулотларни етказиб берилишини таъминлаш ҳамда “Ҳалол” стандартини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фаолиятига жорий этиш масалалари муҳокама этилди.
Учрашув якунига кўра томонлар “Ҳалол” стандартини Ўзбекистонда кенг жорий этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.
08.02.2021
17:20