Мисрнинг йирик савдо компаниялари вакиллари билан онлайн учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикасининг Мисрдаги элчихонаси билан ҳамкорликда Мисрга ва минтақадаги Араб давлатларига миллий маҳсулотларнинг экспортини ошириш масалалари муҳокама қилдилар.
Ушбу тадбирда икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожланишига ва юртимиздан миллий маҳсулотлар экспорт ҳажмини кенгайишига хизмат қилиши мумкин бўлган таклифлар Мисрнинг етакчи савдо компаниялари билан муҳокама этилди.
Миср томони республикамиздан калава ип, озиқ-овқат маҳсулотлари ва қуёш панелларини импорт қилишда қизиқиш уйғотганлигини ва бу борада Палата билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини маълум қилди.
Тадбир якунида Томонлар ўзаро билдирилган таклифлар бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.
08.02.2021
17:38