Ўзбекистон ва Россиянинг Владимир вилояти Савдо-саноат палаталари ўртасида ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича онлайн мулоқот ўтказилди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Россиянинг Владимир вилояти Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида мебель саноатидаги ва саноат мақсадида сув тозалаш ускуналар ишлаб чиқарувчи корхоналар билан Ўзбекистонда ҳамкорлик қилиш масалалари онлайн мулоқот орқали муҳокама қилинди.
Ушбу тадбирда ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича Россия компанияларининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Жумладан, Россиядан саноат мақсадларида айрим турдаги сувни тозалаш ускуналари ва мебель маҳсулотларини Ўзбекистонга етказиб бериш масалаларида фикр алмашилди.
10.02.2021
19:09