Ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраган тадбиркор мурожаати қаноатлантирилди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига Палата аъзоси “Ihlas elektrik ” МЧЖ мурожаат қилиб, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраган.
“Ihlas elektrik” МЧЖ мурожжати ўрганиб чиқилганда, жамият фаолиятида мазкур ҳудуддаги давлат солиқ бошқармаси томонидан ноқонуний камерал солиқ текшируви ўтқазилган ва бунинг натижасида тадбиркорлик субъектига нисбатан қўшилган қиймат солиғи бўйича асоссиз равишда 410 198 940 сўм миқдорида солиқ қарздорлиги ҳисобланган.
Солиқ идорасининг солиқ тўловлариини ундириш ҳақидаги инкассо топшириқномасини рад этиш мақсадида, Савдо-саноат палатаси томонидан Палата аъзоси манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилинган.
Кармана туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан ДСБнинг Палата аъзосидан қўшилган қиймат солиғини ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномаларини ижро этиш мумкин эмас деб топилган, шу тариқа, Палата аъзосининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинган.
12.02.2021
15:25