Ўзбекистон ва Венгрия ССП раҳбарларининг учрашуви.
2021 йил 16-февраль куни Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Венгрияга ташрифи давомида Ўзбекистон ССП раиси A.Икромов Венгрия ССП Президенти Ласло Парраг билан учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Ф. Усмонов ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи Д. Жолдасовлар ҳам иштирок этишди.
Музокаралар давомида савдо-иқтисодий, сармоявий ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Венгрия муносабатларининг истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди. Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳудудий бошқармалари ва Хайду-Биҳар минтақавий палатаси ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Тадбирнинг асосий мақсади икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлашни кенгайтириш, Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги савдо-сотиқ учун шароит яратиш, шунингдек инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш эди.
Шунингдек, Ўзбекистон делегациясининг Венгрияга ташрифи давомида "Б2Б" форматида ишбилармонлик учрашуви ташкил этилади, у икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форуми давомида бўлиб ўтади.
Таъкидлаш жоизки, яқинда бўлиб ўтадиган тадбирлар доирасида Ўзбекистон ва Венгрия Савдо-саноат палаталарининг минтақавий бошқармалари ўртасида Ишбилармонлар кенгашини тузиш тўғрисидаги Битим ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни имзолаш режалаштирилган.
Маълумот учун: 2020 йил охирида товар айланмаси 109,3 миллион долларни ташкил этди (+ 53,9%), шу жумладан экспорт - 538,3 минг доллар, импорт - 108,7 миллион доллар (+ 54,1%). 2021 йил январ ҳолатига кўра Республикада Венгрия томони иштирокидаги 10 та корхона фаолият юритмоқда, улардан 6 таси қўшма корхоналар ва 100% хорижий капитал иштирокидаги 4 та корхона.
Давом етаётган воқеалар ҳақида кейинги хабарларимизда батафсил ёзамиз. Янгиликларни веб-сайтимиз орқали кузатиб боринг.
16.02.2021
20:04