“BMB Trade Uzbekistan” ва Венгриянинг “KISS Group” корхонаси ҳамкорлигида қиймати 52 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳани амалга оширишга келишилди.
Хабарингиз бор, Савдо-саноат палатаси бошчилигида маҳаллий тадбиркорлардан ташкил топган делегация Венгриянинг Будапешт шаҳрида Венгриянинг компаниялари билан учрашувлар утказмокда.
Мисол тариқасида, Ўзбекистоннинг “BMB Trade Uzbekistan” корхонаси Венгриянинг “KISS Group” корхонаси билан музокара олиб бораётганини келтиришимиз мумкин.
Учрашув давомида икки компания томонидан қиймати 52 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳа муҳокама қилинди. Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади кунгабоқар, соя ўсимлигини Ўзбекистон ҳудудида етиштириш ва қайта ишлаш, шунингдек ўсимликлардан экстракт ёғларини олиш ҳисобланади.
Айни вақтда мазкур лойиҳани амалга ошириш тизими устида музокарлар давом этмоқда.
17.02.2021
09:19