Тадбиркорнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига Палата аъзоси “Temirbek KAPITAL SERVICE” МЧЖ мурожаат қилиб, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраган.
“Temirbek KAPITAL SERVICE” МЧЖ мурожжати ўрганиб чиқилганда, жамият фаолиятида вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан камерал солиқ текшируви ўтказилган ва натижаси бўйича тегишли қарор қабул қилиниб, тадбиркорга нисбатан қўшилган қиймат солиғи бўйича асоссиз равишда 505 869 900 сўм миқдорида солиқ қарздорлиги ҳисобланган.
Вилоят Давлат солиқ бошқармасининг текширув натижасида расмийлаштириган 2020 йил 25 ноябрдаги 18/13 – сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш мақсадида, Савдо-саноат палатаси томонидан Палата аъзоси манфаатида судга ариза билан мурожаат қилинган.
Навоий туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарори билан ДСБнинг 2020 йил 25 ноябрьдаги 18/13 – сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топилган ва, шу тариқа, Палата аъзосининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинган.
18.02.2021
09:21