Қўқон шаҳрида “Халқаро ҳунармандчилик фестивали” бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.10.2019 йилдаги “Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиб боришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан ҳар икки йилда бир марта сентябрь ойида Қўқон шаҳрида Халқаро ҳунармандчилик ҳамда фестиваль доирасида “Ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги илмий-амалий конференцияни ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Ушбу Фестиваль илк бор 2019 йилда 10 – 15 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида ўтган эди. Тадбир Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 1 ноябрдаги “Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги 3991-сонли қарорига мувофиқ Халқаро ҳунармандлар кенгаши (World Craft Council) билан ҳамкорликда ташкил этилган эди.
Беш кун давом этган мазкур фестивалда 80га яқин мамлакатнинг энг сара ҳунарманд усталар иштирок этиб Фестиваль билан боғлиқ харажатлари ташкилий қўмита томонидан қопланган эди.
Мазкур нуфузли анжуман ҳунармандчиликни кенг тарғиб қилиш, ҳунармандчилик анъаналари ва мактабларини сақлаш, қайта тиклаш, бу соҳадаги илмий ўрганиш ва изланишларни ҳамкорликда амалга ошириш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда маҳорат дарслари ташкил этиш, ушбу соҳадаги иқтидорли ҳунармандларни рағбатлантиришда муҳим аҳамиятга эга.
Ушбу фестивални жорий йилда ҳам кўтаринки тарзда ташкил этиб ўтказиш учун Фарғона вилоят ҳокимлиги билан биргаликда Савдо саноат палатаси ҳамда Ҳунарманд уюшмаси томонидан бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
18.02.2021
12:43