Республикамиздаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини савдо тармоқларига етказиб бериш бўйича “Havas” савдо тармоғи билан онлайн мулоқот ўтказилди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан республикамиз аҳолисига арзон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер хўжаликларини савдо тармоқлари билан тўғридан-тўғри олди-сотди қилиш бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш юзасидан “В2В” майдончаларини ташкил этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
2021 йил 18 февраль куни “Havas Food” МЧЖ - “Havas” савдо тармоғининг масъул ходимлари билан видеомулоқот тарзида учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини савдо тармоқлари томонидан харид қилиш тизими, чакана сотиш шартлари ҳамда харидга қўйиладиган талаблар муҳокама қилинди.
19.02.2021
10:41