• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Қишлоқ хўжалигини табиий хатарлардан суғурталаш, бошқарувнинг самарали воситасидир

    Жорий йилнинг 15-17 феврал кунлари Фарғона водийси шаҳарлари бўйлаб Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамда Россия Федерациясининг молиявий кўмагида амалага оширилаётган «Фарғона водийсида фермерларни иқлим ўзгариши хатарларига мослашиши ва барқарорлигини ошириш» лойиҳаси доирасида “Қишлоқ хўжалигида ҳатарларни суғурталаш” мавзусида семинарлар ташкил этилди ва унда 90 яқин боғдорчилик хўжаликлари вакиллари иштирок этдилар.

    Суғурта масаласидан аксарият фермерларнинг хабарсизлиги ҳамда кўпчилигининг ўз вақтида тўлиқ суғурта қилишда молиявий имкониятларнинг етишмаслиги каби муаммолар нохуш вазиятларни бугунги кунда ҳам ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда енгишга мажбур этмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида 2019 йилда ўтказилган "Иқлим ўзгаришининг Фарғона водийсининг мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишга таъсири" ҳақида сўровнома ўтказилганда фермерлар агросуғурта соҳасини самарасизлиги ва қоғозбозлик кўплигини, ҳосил нобуд бўлганда эса суғурта қопламаларини олишнинг иложиси йўқлигини таъкидлашган эди.

    Ушу маълумотлардан келиб чиққан ҳолда семинар давомида "Ўзагросуғурта" ОАЖ Наманган филиали ходими Акмал Келдиев қишлоқ хўжалигини суғурталашнинг имкониятлари нимадалиги, бугунги кунда мамлакатимиздаги аҳвол, мавжуд суғурта турлари ва қоидалари, имтиёзлар, тўлов муддатлари ва миқдорларига оид ва суғурта ҳолатига тўғри келмайдиган масалаларга аниқ мисоллар ва ҳисоб-китоблар орқали маҳорат билан ойдинлик киритиб берди.

    Мазкур мавзу бўйича иштирокчиларнинг йиллар давомида қишлоқ хўжалигидаги фаолиятлари юзасидан кўплаб саволлар тўпланиб қолганлиги ва қолаверса, айримларининг боғдорчилик ва сабзавотчилик тизимидаги суғурталаш тушунчаларига илк бор дуч келганликлари сабабли, мунозаралар фермерларнинг шаҳсий тажрибаларидаги кўплаб мисоллар билан жўшқин тарзда бўлиб ўтди.

    «Жисмоний ёки юридик шахс ҳосилини буюртмачи орқали эмас, балки тўғридан-тўғри бозорда сотса, ҳосилини суғурталаши мумкинми? Аввалдан маълум бўлган ёз ўртасига келиб сув қуриб қоладиган, сувсиз ерларда ҳосил етиштириш суғурта ҳолатига тўғри келадими? Бир фермер бошқа фермернинг совуқхона омборига қўядиган маҳсулотини суғурталаса бўладими? Суғурта ҳодисаси тўғрисида маълумотни 3 кун ичида эмас, балки кечикиброқ хабардор қилиши мумкинлиги ҳақидаги ҳолатлар ҳам кўзда тутилганми? " каби ўзларини қизиқтирган саволларни иштирокчилар тренерга беришди.

    “Боғдорчиликни суғурталаш - бу мураккаб, лекин амалага ошириш мумкин бўлган жараён. Муаммоларнинг аксарияти хабардорлик пастлигидан келиб чиқади, қолаверса, мажбурий ва ихтиёрий суғурталарни фарқини тушуниш вақти келди. Семинарда мен ўзим учун хулоса қилдимки, келажакда шартномалар  тузишда эътиборлироқ бўламан. Айниқса, шартнома тузишда ўзимиз ҳам шарт қўйишимиз мумкинлиги жуда ёқди. Масалан, менинг гилос ҳосилим дўлдан ҳалок бўлган бўлса, нега мен суғурта қопламасини олиш учун январгача кутишим керак, ўзи фермернинг йил охиригача ҳаражатлари етарли бўлса, ахир ҳосил июн ойидаёқ йиғиб, буюртмачига топшириладику”- дейди “Осиё замин шарбати “ фермер хўжалигининг раҳбари Махмараим Адилбеков

    Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи етакчи мамлакатларда агросуғурталаш қишлоқ хўжалигида самарадорлик ва барқарорликни таъминлашга кафил ҳисобланади. Ишонамизки, тез орада давлатимизда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш йўлида олиб борилаётган ишлар қаторида агросуғурта соҳамиз ҳам керакли даражада аҳамият касб этади ва етиштираётган маҳсулотидан қатъий назар, ҳар бир фермер кафоллатланган қўллаб қувватлаш ва доимий даромад манбаига эга бўлади.

    Семинар якунида, ииштирокчилар ҳулоса тариқасида кўтарилган агросуғурталаш мавзусининг долзарблигини таъкидлаб, тезкор ечимини топиши керак, масалалар ҳали жуда кўплиги сабаб, қишлоқ хўжалиги ва экспорт билан боғлиқ бўлган бўшқа соҳа вакилларини бирга жалб этган ҳолда келажакда ушбу мавзуни яна давом эттириш таклифини киритдилар.

    ССП Ахборот-хизмати 

    19.02.2021

    10:57

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06