“Евросиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо давлатлар билан саноат кооперациясини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди
2021 йил 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “ЕОИИга аъзо давлатлар билан саноат кооперациясини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида видеомулоқот форматида Давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг масъул ходимлари иштирок этдилар. Шунингдек, давра суҳбатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Экспортни, импорт масалалари, савдо, маҳсулот ва хизматларни стандартлаштириш ва сертификациялашга кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи Усманов Ғофуржон Евросиё Иқтисодий Иттифоқи (Россия, Қозоғистон, Беларусь, Қирғизистон, Арманистон) давлатлари билан саноат кооперация алоқаларни ривожлантириш бўйича маъруза қилди.
19.02.2021
16:46