Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) томонидан ўзбекистонда кичик бизнеснинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари бўйича вебинар ташкил этилди.
2021 йил 25 февраль куни Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) томонидан Ўзбекистонда кичик бизнес экспортини ривожлантиришга бағишланган вебинар бўлиб ўтди.
Вебинарда Ўзбекистон ва ИҲТТ экспертлари, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, юртимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва бошқа манфаатдор ҳамкорлар иштирок этдилар.
Тадбирда ИҲТТ томонидан Ўзбекистондаги кичик бизнес субъектлари учун экспортни рағбатлантириш борасида тавсияларни ишлаб чиқиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва амалга ошириш бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Шу билан бирга Ўзбекистондаги кичик бизнес учун экспорт муҳитини яхшилаш, ИҲТТ ва унга аъзо давлатлар билан экспорт борасида тажриба алмашиш, Ташкилот томонидан Ўзбекистонда экспортни рағбатлантиришга қаратилган истиқболли йўналишлар кўриб чиқилди.
Ушбу тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Экспортга кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи Ғ.Усмонов иштирок этиб, республикамизда экспорт йўналишида олиб борилаётган сўнгги ислоҳотлар, Ўзбекистон иқтисодиёти ва экспортида кичик бизнеснинг ўрни ҳамда экспортни қўллаб-қувватлашда ИҲТТ билан ҳамкорлик масалалари бўйича тақдимот қилди.
25.02.2021
18:46