Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва муҳтор элчиси Агостино Пинна Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.
Ташриф давомида, Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида Италия ҳамда Ўзбекистон тадбиркорлари ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича давра сўҳбати бўлиб утди. Давра суҳбатида иштирок этган корхона вакиллари ҳамда мутасаддилар томонидан икки мамлакат ўртасидаги савдо алоқаларини мустаҳкамлаш, тадбиркорлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, ҳамда ишлаб чиқарилаётган товарлар намойиш этилди.
Шу билан бирга Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш бўйича ўқув курсалирини тамомлаган ёшларни Савдо-саноат палатасининг маҳсус сертификатлари билан тақдирлаш маросимида ҳам Италия элчиси иштирок этди.
Маросим давомида 48 соатлик навбатдаги ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган 26 нафар ёшларга махсус Сертификатлар топширилди. Сертификатларининг айримлари Италия элчиси Агостино Пинна томонидан ҳам тақдим этилди.
Шунингдек Агостино Пинна мамлакатимизда кенг кўламда ташкил этилган ўқув курсларини юқори баҳолаб, бундай жараёнлар мамлакат ривожига катта ҳисса қўшишига ишонч билдирди.
25.02.2021
20:10