ССП томонидан Хива шаҳрида инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиш жараёни ўрганилди.
Хабар берганимиздек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 ноябрдаги “2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4889-сонли қарори ижросини самарали ташкил этиш мақсадида Савдо-саноат палатаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Ҳоразм вилоятларида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш жараёнлари билан танишиш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 25 февраль куни Савдо-саноат палатаси томонидан Хива шаҳрига хизмат сафари уюштирилди. Сафар давомида ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашув ўтказилиб, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, корхонанинг экспорт салоҳияти ҳамда мавжуд муаммолар ўрганилди.
Шунингдек учрашувлар давомида Хива шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида тузилаётган инвестицион лойихалар билан танишилди ва мазкур лойиҳаларни мукаммаллаштириш юзасидан бир қатор тавсия ва кўрсатмалар берилди.
26.02.2021
09:56