Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир тадбиркорнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига унинг аъзоси “Albi Pharma” МЧЖ мурожаат қилиб, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраган.
“Albi Pharma” МЧЖ мурожжати ўрганиб чиқилганда, жамият ва тижорат банки ўртасида кредит шартномаси имзоланганлиги, банк томонидан шартнома бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида тадбиркор зарар кўрганлиги аниқланди.
Тижорат банки томонидан шартнома шартлари лозим даража бажарилмаганлиги боис Палата аъзоси фойдасига пения маблағини мақсадида, Савдо-саноат палатаси томонидан Палата аъзоси манфаатида судга ариза билан мурожаат қилинган.
Тошкент туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарори билан банк ҳисобдан “Albi Pharma” МЧЖ фойдасига 250 000 000 сўм миқдорида пеня ундириб берилган ва, шу тариқа, Палата аъзосининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинган.
01.03.2021
16:39