Давра суҳбати учрашувлари: ўсимликларни зараркунандалар ва касалликлардан комплекс ҳимоя қилиш консепциясини муҳокама қилмоқдамиз
Жорий йилнинг 10-12 март кунлари Савдо-саноат палатаси ва БМТ Тараққиёт Дастурининг ҳамкорликдаги ҳамда Россия Федарациясини молиявий кўмагида амалга оширилаётган «Фарғона водийсида фермерларни иқлим ўзгариши хатарларига мослашиши ва барқарорлигини ошириш» лойиҳаси доирасида Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида ўсимликлар карантин инспексияси вакиллари билан ўсимликларни зараркунандалар ва касалликлардан комплекс ҳимоя қилиш консепсиясини муҳокама қилишга бағишланган давра суҳбатлари уюштирилди.
Ишлаб чиқилаётган ҳужжат ўсимликларни ҳимоя қилиш тизимидаги ишларни яхшилаш, ҳосилдорликни ошириш, боғларнинг фитосанитар ҳолатини яхшилаш, шунингдек экологик тоза маҳсулотларни етиштиришда ижобий натижаларга эришишга қаратилган.
"Ишончим комилки, аҳолининг хабардорлигини ошириш, бошқа ташкилотлар, фермерлар, боғбонлар билан яқин ҳамкорлик қилиш ҳамда бир вақтда оммавий профилактик ҳимоя чораларини кўриш барқарор ижобий натижаларни беради", - дейди Тўрақўрғон вилояти карантин хизмати инспектори Расулжон Холмирзаев.
Давра суҳбатлари мобайнида олиб борилган гуруҳ ишлари натижаларига кўра иштирокчилар томонидан 50 дан ортиқ тавсия ва таклифлар ишлаб чиқиб, тақдим қилинди. Келгусида улардан саралаб олинган энг яхшилари ўсимликларни зараркунандалар ва касалликлардан комплекс ҳимоя қилиш консепсиясига киритилади.
16.03.2021
10:32