Самарқанд вилоятида "Маҳаллабай" тизимида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.
2021 йил 15 март куни Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси биносида "Маҳаллабай" тизимида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.
Ўқув-семинарда маҳаллаларга бириктирилган доимий вакиллар ва "Бошқарув офислари" раҳбарлари учун ҳудудларда "Маҳаллабай" ишлаш тизимини ташкил этиш ва маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, "Темир дафтар"даги оилалар, "Аёллар" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларнинг муаммоларни ҳал этиш, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка жалб этиш ва бошқа мавзулар бўйича тегишли соҳа раҳбарларининг маърузалари тингланди.
Тадбир сўнгида иштирокчиларни қизиқтираётган аволларга батафсил жавоб берилди. Бу каби ўқув-семинарлар давом этмоқда.
16.03.2021
13:46