"Тадбиркорлик асослари" мавзусида 6 кунлик семинар ташкил этилди
Юртимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим олиши, ҳунар ўрганиши ҳамда тадбиркорликнирнинг сир-синоатларнини ўрганишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Хусусан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси қошидаги "Самарқанд кадрлар тайёрлаш" ўқув маркази томонидан "Тадбиркорлик асослари" мавзусида 6 кунлик семинар ўтказилиб, семинар якунида яъни жорий йилнинг 17 март куни семинар иштирокчилари билан Самарқанд шаҳрида фаолият юритаётган "AFROSIYOB JEANS" МЧЖ корхонасига ташриф буюрган ҳолда иш жараёни билан яқиндан таништирилди. Айтиш жоизки, уч кун давом этган мазкур семинар-тренингда ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлашга бўлган қизиқиши ортгани шубҳасиздир. Албатта, бугунги соҳа мутахассисларидан олган билим ва кўнликмалар улар учун эртанги фаолиятида муҳим аҳамият касб этади.
18.03.2021
14:45