Самарқанд вилояти Пахтачи туманида "Тадбиркорлик асослари" ўқув курсларини тамомлаган ёшларга сертификатлар топширилди
Хабарингиз бор, Республикамиз бўйлаб кенг миқёсда “Ҳар бир тадбиркор ёшларга мададкор” тамойили остида темир дафтарга киритилган ва уюшмаган ёшларни тадбиркорлик асосларига ўқитиш дастурлари давом этмоқда.
Пахтачи туманидаги ишсиз ва уюшмаган ёшлар “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида тадбиркорликнинг назарий ва амалий билимларини ўзлаштиришлари учун "Тадбиркорлик асослари" ўқув курсларида иштирок этишди.
Мазкур ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ёшларга сертификатлар топширилди.
18.03.2021
15:37