Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир тадбиркорнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига унинг аъзоси “ASIA EKO BUILD” МЧЖ мурожаат қилиб, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраган.
“ASIA EKO BUILD” МЧЖ мурожжати ўрганиб чиқилганда, жамият ва Республикада фаолият юритувчи давлат унитар корхонаси ўртасида хизмат кўрастиш шартномаси имзоланганлиги, Давлат унитар корхона томониданн шартнома бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида тадбиркор зарар кўрганлиги аниқланди.
Давлат унитар корхонаси шартнома шартларини лозим даража бажарилмаганлиги оқибатида етказилган зарарни ундириш юзасидан Савдо-саноат палатаси томонидан Палата аъзоси манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан ДУК ҳисобдан “ASIA EKO BUILD” МЧЖ фойдасига 245 240 000 сўм миқдоридаги асосий қарз, 7 000 000 сўм миқдорида пеня ҳамда ўзганинг пул маблағидан фойдаланганлик учун 40 011 073 сўм ундириб берилган ва, шу тариқа, Палата аъзосининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинган.
19.03.2021
08:35