Самарқанд вилоятида “Ҳар бир тадбиркор ёшларга мададкор” ўқув курслари давом этмоқда.
Ҳабарингиз бор Республикамиз миқиёсида “Ҳар бир тадбиркор ёшларга мададкор” тамойили остида “Ёшлар 1+1” дастури доирасида “Темир дафтар”га киритилган ёшларни тадбиркорлик асосларига ўқитиш ишлари жадал давом эттирилмоқда.
Хусусан Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон ва Жомбой туманларида ҳам ёш йигит-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва уларни бандлигини таъминлаш мақсадида ўқитиш ишлари самарали ташкил этилмоқда. Ташкил этилаётган ўқув курсларида туманда фаолият юритаётган мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқлари ўрнатилган.
Таъкидлаш лозимки Вилоятининг Жомбой туманида ташкил этилган ўқув курсларида Самарқанд Иқтисодиёт ва сервис институти профессор-ўқитувчилари, таниқли тадбиркор ва ишбилармонлар иштирокида маҳорат дарслари ўтказилди. Мастер-классслар давомида ёшлар томонидан ўзларини қизиқтирган саволлар берилиб, мутасаддилар томонидан мазмунли ва батафсил жавоблар берилди.
Шунингдек давом этаётган 48 соатлик ўқув курслари якунида ўқиш жараёнларини муваффақиятли якунлаган ёшларга Савдо-саноат палатасининг махсус сертификатлари тақдим этилади.
19.03.2021
19:12