Юртимизда хотин - қизлар хар томонлама қуллаб қувватланмоқда.
Жамиятимизда аёллар фаоллигини янада ошириш уларни иш билан таьминлаш асосий эьтибор марказда.
Жумладан Хоразм вилоятининг шахар туманларида хам хотин-қизлар билан тизимли ишлаш мақсадида “Аёллар дафтари” шакллантирилган бўлиб, уларни касбга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш буйича амалий ишлар давом этмоқда.
Ҳусусан Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Хоразм вилоятининг барча шахар туманларида аёлларни тадбиркорликка ўқитиш максадида ўқув курслари ташкил этилган.
Ташкил этилган ўқув курсларида аёлларга тадбиркорлик кўникмалари ўргатилиб келинмоқда. Бундан ташқари, хусусий бизнесни қандай бошлаш буйича мутахассислар томонидан тушунчалар берилмоқда.
Вилоятнинг Хазорасп туманида ҳам “Аёллар дафтари” га киритилган хотин-қизлар мазкур ўкув курсларда ушбу соханинг сир-асрорларини яқиндан ўрганмокда. Тадбиркорлик йуналишилари бўйича билм ва тажрибага эга бўлмоқда.
Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан йил давомида вилоятдаги хар бир ҳудуд кесимида мазкур ишлар режали амалга оширилади.
23.03.2021
12:53