Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) мутахассислари билан экспортни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеомулоқот бўлиб ўтди.
2021 йил 23 март куни Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) томонидан Ўзбекистонда экспортни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеомулоқот бўлиб ўтди.
Вебинарда ИҲТТнинг Евроосиё давлатлари билан ҳамкорлик бўлинмаси раҳбари Арно Прете, шу бўлинма иқтисодчиси Амелия Шурих-Рей ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи Ғафуржон Усманов иштирок этдилар.
Тадбирда ИҲТТ мутахассислари томонидан республикамиз экспорт салоҳиятини ошириш борасида Савдо-саноат палатасининг вазифалари, маҳсулотларни сертификациялаш ва стандартизациялашда тадбиркорларга кўрсатилаётган кўмак ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Шу билан бирга видеомулоқот давомида Ўзбекистонда экспорт муҳитини янада яхшилаш, ИҲТТ ва унга аъзо давлатлар билан сертификация ва стандартизация борасида тажриба алмашиш, ИҲТТ томонидан Ўзбекистонда ушбу йўналишни ривожлантиришга қаратилган масалалар бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
23.03.2021
18:56